00:30 / 26.08.2019
5 073

Президент хавфсизлик хизматига янги ваколатлар берилади

Президент хавфсизлик хизматига янги ваколатлар берилади
Telegram | Otabek Umarov
Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилгани муносабати билан 12 та қонун ҳамда 3 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенат мажлисида парламент аъзолари «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқишган.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши курашиш, тезкор-қидирув фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ваколатлари назарда тутилмоқда.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни офицерлар таркиби лавозимларида ўтаётган офицерлар учун ва муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркиби лавозимларида ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун муддатли ҳарбий хизматни ўташнинг ягона муддати белгиланган.

Бундан ташқари, чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида эмас, балки Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида амалга оширилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент хавфсизлик хизматига янги ваколатлар берилади