Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент - Киев - Тошкент йўналишида 5 октябрдан бошлаб ҳафталик чартер рейсини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда in4avia Телеграм канали хабар берди.
Рейслар Airbus A320 самолётларида ҳар шанба куни амалга оширилади.
Ўзбекистон миллий авиакомпанияси 2015 йил май ойигача Тошкент - Киев - Тошкент йўналишида мунтазам рейсларни амалга оширган. Парвозлар икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида келишувга эришилмаганлиги сабабли тўхтатилди. «Украина халқаро линиялари» авиакомпанияси ҳам ушбу йўналишдаги парвозларни тўхтатган.
Uzbekistan Airways - Ўзбекистон авиаташувчиси бўлиб, 100 фоизи давлатга тегишли ширкатдир. Компания Европа, Осиё, Америка мамлакатларига 60 дан ортиқ йўналишларда мунтазам рейсларни амалга оширади. Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг парки замонавий «Boeing-757/767», «Boeing-787-8 Dreamliner», «Airbus А320» лайнерлари, шунингдек «Boeing-767-300BCF» юк самолётларидан иборат. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди