21:02 / 30.09.2019
2 753

ЕИ ўз компанияларини Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига сармоя киритишга чақирди

ЕИ ўз компанияларини Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига сармоя киритишга чақирди
Европа Комиссияси Европа компанияларини Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига сармоя киритишга чақирди, дея хабар беради Regnum.ru нашри.

Шу билан бирга, Европа Комиссияси вакилининг аниқ фикрлари келтирилмаган. Нашрнинг қайд этишича, ўтган ҳафта охирида Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамахмудов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Ўзбекистон энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга бағишланган семинарда иштирок этган. Тадбир Европа Осиё тадқиқотлари институти томонидан ташкил этилган.

“Европа компанияларига мурожаат қилган Халқаро алоқалар бўйича Европа Комиссиясининг бошлиғи Ан-Шарлот Боурновилл ЕИ энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш ва энергетика соҳасида углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини таъкидлади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев республика ҳукумати деярли барча электр станцияларининг активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан, хорижий сармоядорларга босқичма-босқич сотишни режалаштираётганини айтганди. Фақатгина қурилиши 2020 йилда бошланиши режалаштирилган бир нечта гидроэлектростанциялар ва атом электр станциялари давлат бошқарувида қолади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ЕИ ўз компанияларини Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига сармоя киритишга чақирди