Ўзбекистонликлар умр давомийлиги ўсиши бўйича рекорд натижаларни ўрнатмоқда. Бу ҳақда 16 октябрь куни ўтказилган "Аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтининг роли: Ўзбекистон тажрибаси" мавзусидаги матбуот анжуманида хабар қилинди.
Таъкидланишича, барча соҳаларда амалга оширилаётган оламшумул ишларнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистонда аҳолининг турмуш сифати яхшиланди, фаровонлиги ошди. Бу эса ўртача умр давомийлиги 67 ёшдан 73,5 ёшга, шу жумладан, эркакларда 66 ёшдан 71 ёшгача, аёлларда 70 ёшдан 75,8 ёшгача ортишига имконият яратди.
Бугун мамлакатда аҳолининг турмуш даражасини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар – кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, деҳқон ва томорқа хўжаликлари, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган ишларнинг барчаси маҳалланинг бевосита иштироки орқали амалга оширилмоқда, дея таъкидланди тадбирда.
Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда "Соғлом ва омадли кексалик" концепцияси ишлаб чиқилаётгани айтилди. Концепция кекса ёшдаги кишиларда соғлом ҳаёт тарзи ва саломатликни асраш учун шахсий масъулият ҳиссини тарбиялаш орқали уларнинг умр давомийлигини узайтиришга қаратилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди