14:10 / 07.11.2019
2 437

Тошкентда бир суткада 3 та ёнғин содир бўлди

Тошкентда бир суткада 3 та ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳри ҳудудида 2019 йил 5 ноябрь кунидан 6 ноябрь кунига қадар 3 та ёнғин бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Аниқланишича, воқеларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Шулардан эътиборга молик бўлган ёнғин, 5 куни соат 22:13да, Сергели тумани, Йўлдош 7-даҳаси 1-уй 1-хонадон хужрахонасининг девор қопламаси 5 кв.м. майдонида ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 22:15да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:23да қуршаб олиниб, соат 22:38да бартараф этилган

Ёнғин сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда бир суткада 3 та ёнғин содир бўлди