«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши тузилди. Кенгаш Президент ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.
Илғор жаҳон тажрибаси ва амалиётларига таянган ҳолда Ҳукуматга мамлакатни инвестициявий, саноат-технологик ва инновацион ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари бўйича маслаҳатлар бериш, қулай инвестиция муҳитини шакллантиришда иштирок этиш, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилишга кўмаклашиш кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Кенгаш таркиби Ўзбекистонда инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий ва бошқа тузилмалар, халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, шу жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, бошқа иштирокчилар орасидан шакллантирилади.
Кенгаш ялпи мажлислари йилда бир марта, оралиқ мажлислари – йилда камида икки марта ўтказилади.
Шунингдек, қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши тўғрисидаги низом ҳамда Кенгашнинг Ўзбекистон томони таркиби тасдиқланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади