

Учрашув давомида мутахассислар илгари эришилган келишувларнинг бажарилиши, транспорт йўлаги маршрути вариантлари, ўтказиш пунктларида ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва божхона тартиб-қоидаларини соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилишди, шунингдек, иштирок этаётган ҳар бир мамлакатнинг қонунчилиги бўйича маълумот алмашишди.
Музокарачилар Ашхобод келишувига аъзо давлатлар логистика марказларининг самарадорлиги ва ролини ошириш зарурлигини таъкидладилар, шунингдек, Туркманистон, Ўзбекистон, Эрон ва Уммоннинг логистика марказлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини тузиш зарурлигига келишиб олдилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар