18:10 / 26.12.2019
4 462

Шавкат Мирзиёев февраль ойида Россияга боради

Шавкат Мирзиёев февраль ойида Россияга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 5 февралида Россияга ташриф буюришни режалаштирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Февраль ойи бошида. Бу протоколга боғлиқ, қолаверса Янги йил. Аммо ҳозирча 5 февраль дейишмоқда. 5 февралга тайёрланяпмиз: Россия томони ҳам, Ўзбекистон томони ҳам. Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга катта аҳамият бермоқда», деган дипломат.

У давлатлар ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми бемисл даражада ўсиб бораётгани, икки давлат президентининг сиёсий мулоқоти мустаҳкамланишда давом этаётганини қайд этиб ўтган.

Нематовнинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиеёв Россия президентида 9 май куни Москвада ўтказиладиган Ғалаба куни байрамида иштирок этиш учун ҳам таклиф олган.

«Владимир Владимирович Путиндан таклифнома борлигини биламан. Ўша ерда ҳамма йиғилади. Ўйлашимча, Ўзбекистон президенти ҳам у ерга боради. Таклифнома бор, албатта, ушбу таклиф қабул қилинган», деган вазир ўринбосари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев февраль ойида Россияга боради