date
views 6 174

Ўзбекистон халқаро рейтингларда қатор позицияларини бой берди

Ўзбекистон халқаро рейтингларда қатор позицияларини бой берди
23 декабрь куни Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг 2019 йил якунлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилиш давомида ушбу Комиссиянинг йил давомида олиб борган ишлари муҳокама этилиб, келгуси йил учун фаолият режалари белгилаб олинди.

Хусусан, унда Ўзбекистоннинг 2019 йилда халқаро рейтинглар ва индексларда эгаллаган позициялари муҳокама этилди.

Ўзбекистоннинг “Коррупцияни қабул қилиш индекси”да қўлга киритган балл миқдори 22 баллдан 23 баллга ўсганлигига қарамасдан, республиканинг индексдаги ўрни 1 поғонага тушди. Бунинг асосий сабаби Тожикистон ва Эритрея давлатларининг индексдаги натижалари мос равишда 21 баллдан 25 баллга ҳамда 20 баллдан 24 баллга ўсиб, 161-ўриндан 152-ўринга ва 165-ўриндан 157-ўринга кўтарилганлигидир.
“Коррупцияни тийиб туриш” субиндикатори бўйича Economist Intelligence Unit ва Freedom House ташкилотлари томонидан Ўзбекистонга “0” балл қўйилган. Бунга асосий сабаблар:
— фуқаролар турар жойларининг бузилиши;
— мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари жазосиз қолаётганлиги;
— жойларда маиший коррупциянинг мавжудлиги;
— суд тизимида қонунийлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон халқаро рейтингларда қатор позицияларини бой берди