19:14 / 01.01.2020
4 445

ССВ Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ туғилганини маълум қилди

ССВ Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ туғилганини маълум қилди
2020 йилнинг 1 январь куни, соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 1111 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев хабар берган.

Маълум қилинишича, янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 572 нафари ўғил бола, 539 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп бола Самарқанд вилоятида (141 нафар) дунёга келди.

Шунингдек, янги туғилган чақалоқлар рейтинги бўйича Фарғона вилояти (137 нафар) ва Қашқадарё вилояти (134 нафар) кучли учликни якунлаган. Туғилганларнинг 4 нафари эгизаклар. Айни пайтда шифокорлар уларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда.

«Юртимизда шу кунлари байрам муносабати билан давом этаётган дам олиш кунларда вазирлик тизимида мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2351та амбулатория-поликлиника муассасалари, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, шошилинч ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудлардаги филиаллари, шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари билан бир қаторда республикамиздаги мавжуд 218та туғруқ комплексларида байрам кунлари ҳам тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Уларда 230га яқин мунтазам ишлаётган навбатчи акушерлар бригадаси хизмат кўрсатяпти», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь куни соат 19:00гача 1442 нафар чақалоқ дунёга келганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь ҳолатида 33 миллион 724 500 кишини ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » ССВ Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ туғилганини маълум қилди