09:55 / 02.01.2020
3 926

Ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тартибига ўзгартириш киритилади

Ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тартибига ўзгартириш киритилади
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарори 3-бандининг (Қуйидагиларнинг малака оширишдан ўтиши шартлиги белгилаб қўйилсин) иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилиши мумкин:

“юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчилари, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчилар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари – икки йилда бир марта;”.

Ушбу хатбошининг амалдаги таҳрири қуйидагича:
юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари — икки йилда бир марта.

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори 5-иловасида 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“6. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларининг ҳайдовчиларини, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларини малака ошириш курсларига юборадилар ва ундаги иштирокини таъминлайдилар.”.

Амалдаги таҳрир қуйидагича:
Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахслар ўзларига тегишли автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилари малакасини ошириш курсларига юборадилар ва унда иштирокини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тартибига ўзгартириш киритилади