13:51 / 20.01.2020
3 714

«Кўпи қайтиб келиб, ишлашга рози эмас» - Президент хориждаги ўзбекистонлик мутахассислар ҳақида

«Кўпи қайтиб келиб, ишлашга рози эмас» - Президент хориждаги ўзбекистонлик мутахассислар ҳақида
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

«Мен нима учун вазирликлар, кўп-кўп жойларга ёшларни қўйяпман. Кўп одамларга ёқмайди, менга ёқади. Биз ҳаммамиз кечаги замонмиз, биз вақтинча одамлармиз, бизнинг замонимиз бошқа. Ҳозир ёш вазирларни қаранглар, тўртта тилни билади, рақобатбардош, гаплашиши ҳам дадил. Биз қўрқув замонида яшаганмиз, ана шу асорати бизда қолган. У оғир асорат, у асоратдан чиқиш учун янги одам пайдо бўлиши керак, янги жамият пайдо бўлиши керак. Биз шу жамиятни пайдо қилдиришимиз керак.

Мана, эртага қўшма мажлисда бош вазирни сайлаймиз, вазирларни тавсия қиламиз. Жуда қийин, қани энди ёшлар тайёр бўлганда. Нима учун «умидчилар»ни олиб келяпман, бошқани олиб келяпман? Танлашга. Фидойи одам бўлса, қанча бўлса шунча ойлик беришга тайёрман. Миллатпарвар, халқпарвар бўлса, қолганини мен ўша... четда ўқиган бўлса, миллатпарвар, халқпарвар бўлса, ҳамма нарсага тайёрман. Лекин бир нарсани айтаман: кўпи қайтиб келиб, ишлашга рози эмас. Шуни ҳам билишимиз керак. Бу ҳам бизга сабоқ
», - деди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Кўпи қайтиб келиб, ишлашга рози эмас» - Президент хориждаги ўзбекистонлик мутахассислар ҳақида