
Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда бош вазир Абдулла Ариповнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги мурожаати ўқиб эшиттирилди.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси янгидан сайлангани муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади», дейилади ҳукумат мурожаатида.
Бу масала бўйича Сенат томонидан истеъфони қабул қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.