21:50 / 29.01.2020
3 293

Ўзбекистонда янги Миллий мукофот таъсис этилади

Ўзбекистонда янги Миллий мукофот таъсис этилади
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланади. Президентнинг бу борадаги тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Фармон лойиҳасига кўра:
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳамда кадрларни, шу жумладан судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув марказларида, шунингдек умумтаълим муассасалари, академик лицей ва коллежларда «Инсон ҳуқуқлари» ўқув курсини жорий этиш;
  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш соҳасидаги хизматлар учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида тақдим қилинадиган «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» Миллий мукофотини таъсис этиш;
  • 2020 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини юқори ташкилий даражада ўтказиш вазифалари белгиланган.

Стратегияга мувофиқ, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича дунёнинг 50 етакчи мамлакатлари қаторига кириши ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар комплекси амалга оширилади.

Муҳокама жорий йилнинг 12 февралига қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги Миллий мукофот таъсис этилади