
Ўзбекистон ҳукумати коронавирус эпидемияси расман бартараф этилмагунича Хитойга сафарларни ва ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга ташрифларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақда davletov.uz манбаси хабар берди.
Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ташриф буюриб, олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан учрашган эди.
Тадбирда Президент айни вақтда нафақат Хитой, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қайд этилаётган коронавирус масаласига тўхталиб: «Ҳозирги коронавирус кўзимизни мошдек очиши керак», — деб айтган Президент. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бунда қайси йўналиш бўйича нималар қилиниши керак, нималар ихтиро қилиниши керак — шу каби масалаларга тайёр бўлиш лозим. «Халқимизнинг хавфсизлигини ўйлашимиз керак», — деб таъкидлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар