14:00 / 01.02.2020
4 148

Шавкат Мирзиёев: "Пахта миллатимизга манфаат келтирмади"

Шавкат Мирзиёев: "Пахта миллатимизга манфаат келтирмади"
Президент Шавкат Мирзиёев зиёлилар билан учрашув вақтида мактаб ўқувчиларнинг пахта терими ва бошқа турдаги ишларга мажбурий олиб чиқилишининг тўхтатилгани соҳага бўлаётган эътибор эндиликда халқ таълими тизимида катта ўзгаришларни бошлаши кераклиги ҳақида гапирди.

«20-30 йил нима билан шуғулландик? 6 ой пахта, ғалла билан шуғулландик. Бунда қанақа ўқиш бўлиши мумкин? Биз ўқиган пайтда ўқувчилар сентябрнинг биринчисидан пахтага олиб кетилиб, 28 декабрда қайтариларди. Мана шундай ўқиганмиз. Нима учун 6 ой?

Ўқувчилар 2 ой пахта чопиққа ҳам чиқариларди. Шундай тизимда ўқиган ўқувчидан қандай фанни сўраш мумкин? Ўқитувчилар пахтадан келиб келгуси йил пахта хаёли билан яшарди
», деди давлат раҳбари 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашув чоғида.

Президент сўнгги йилларда бу ҳолатларга барҳам берилганини таъкидлаб ўтди.
«Биз юз йилги тизимни икки йилда олиб ташладик. Бирорта мактаб ўқувчиси пахтага бораётгани йўқ. Албатта, бу оғир эди, лекин шу қарорни қабул қила олдик. Бўлар экан-ку. Пахтанинг кимга кераги бор, у кимга манфаат олиб келди? Миллатимизга манфаат олиб келгани йўқ. Бало, азоб олиб келди. «Ўзбек иши», бошқа ишлар. Меҳнатимизга туҳматлар бўлди.

Мен нега буларни сизларга айтяпман? Олдимизда турган ишларимизни фақат ўзимиз қиламиз. Бошқа биров қилиб бермайди
», дейди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: "Пахта миллатимизга манфаат келтирмади"