12:34 / 07.03.2020
4 611

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда олима аёл ва қизларнинг давра суҳбати

Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда олима аёл ва қизларнинг давра суҳбати

Гўзал баҳор фаслининг илк кунлари, “Ўзбегим аёли-2020” Миллий мукофотининг “Зиёли аёл” номинацияси ғолиби – ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази лабораториясининг мудири, катта илмий ходим, биология фанлар доктори Хуршида Убайдуллаева Мирзо Улугбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда меҳмон булдилар.

Аёл миллат келажаги, ҳаёт давомчиси. Мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида эътибор, шароит ва ғамхўрлик қилинаётганлиги, кундан кунга юртимизда бошқарув тизимида айнан, ҳоким аёллар сони ортиб бораётканлиги, олима ва фаол аёлларимизнинг эл-юрт манфаати учун меҳнати алоҳида эътирофга сазовор бўлаётгани бунинг ёрқин намунасидир.

Бугунги кун қаҳрамонимиз, Хуршида Убайдуллаева ген инженирияси билан шуғулланадиган халқаро миқёсда танилган олима, 100дан ортиқ илмий изланишлар ва мақолалар муаллифидир.
Шу муносабат билан Мирзо Улугбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда халқаро хотин қизлар байрами арафасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга Агентлик тасарруфидаги Абдула Қодирий ижод мактаби, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби, Ал-Хоразмий ва Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг қизлари таклиф қилиндилар. Байрам Мирзо Улугбек мактаб ўқувчилари иштирокида тайёрланган бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари, азиз оналаримиз ва мунис аёлларимизга бағишланган куй-у қўшиқлар билан бошланди.

Тантанали байрам табригидан сўнг, кечанинг азиз меҳмони Хуршида Убайдуллаевага сўз берилди. Улар ёшликдаги орзулари, қизиқишлари ва олима аёлнинг илмий ишларни амалга оширишдаги машаққатли йўли ҳақида қизларга гапириб бердилар. Хуршида Убайдуллаеванинг айтишларича, ҳаётдаги муваффақиятларнинг энг катта сири бу доимий изланишда бўлишдир. Улар инсон ҳеч қачон шижоат ва ҳаракатини йўқотмаслиги керак деб қизларга маслаҳат бердилар.

Юртимизнинг келажак олима қизлари биология ва кимё фанларига оид қизиқарли саволлар беришди. Хуршида Убайдуллаева саволларга жавоб берар эканлар, узоқ йиллар давомида олиб борган илмий изланишларининг натижаларини бир кечалик тадбирда тўлиқ гапириб бериш бироз мураккаб эканини таъкидлаб, мактаб ўқувчиларини ўзлари тадқиқот олиб бораётган марказга таклиф қилдилар.

Гўзаллик ва нафосат, самимийлик ва баҳорий кайфиятда ташкил қилинган тадбир дўстона кайфиятда якунланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда олима аёл ва қизларнинг давра суҳбати