17:33 / 15.03.2020
4 003

Бош вазир: Ваҳимага ўрин йўқ, Давлат захиралари яратилган, нархни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Бош вазир: Ваҳимага ўрин йўқ, Давлат захиралари яратилган, нархни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилади
Бугун Бош вазир Абдулла Арипов томонидан коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлари хусусида брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри маълум қилди.

«Коронавирусдан ваҳимага тушишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Давлатимиз унга қарши туриш учун керакли чора-тадбирларни амалга оширган. Барча захиралар яратилган ва тиббиёт ходимлари шай ҳолатда. Пандемияга қарши кураш тажрибаси хорижнинг илғор давлатларидан ўрганилмоқда.

Фуқароларимиз лозим бўлган барча озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари билан таъминланади. Халқимизнинг бошига тушган синовдан фойдаланиб, нархни сунъий ошириб оладиган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар учраса, улар ҳатто жиноий жавобгарликка қадар тортилади», — деб айтиб ўтди Абдулла Арипов.

Шунингдек Абдулла Арипов томонидан маълум қилинишича, эртага Эронга гигиеник воситалардан иборат гуманитар ёрдам юборилади. Шу билан бирга Эронда қолиб кетган 14 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинади ва карантинга жойланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бош вазир: Ваҳимага ўрин йўқ, Давлат захиралари яратилган, нархни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилади