3 564
Доимий пропискаси бўлмаган фуқароларнинг кўчмас мулкни умумий мулк асосида олиши тақиқлаб қўйилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланиши мумкин.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси 2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон фуқароларини доимий прописка қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш тартиб-таомилларини автоматлаштирилишини ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйилишини таъминлайди.
“Давергеодезкадастр” қўмитаси кўчмас мулк объектларининг манзиллари ягона реестрига мувофиқ фойдаланилишини таъминлайди.
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини доимий прописка қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали “Ягона дарча” тамойили асосида “Манзил” автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида амалга оширишни таъминлайди.
Белгиланишича, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар:
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 2020 йил 1 июлдан;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ички ишлар, Адлия, Мудофаа, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Давергеодезкадастр” қўмитаси билан биргаликда:
2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда — ариза берувчилар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали доимий прописка билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш механизмини жорий қилади;
Ички ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг қўлланилиши юзасидан мониторинг олиб боради ва таҳлил қилади ҳамда зарурият бўлганда, доимий прописка билан боғлиқ идоралараро маълумот алмашинуви тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда 2021 йилнинг 1 январига қадар:
Мудофаа вазирлигининг “Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси” тизимини жорий этиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларини ҳимояланган ягона тармоққа уланишини таъминлайди;
Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Мудофаа вазирлигининг “Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси” автоматлаштирилган тизимни “Манзил” ҳамда “Хорижга чиқиш паспорти” тизимлари билан интеграция қилишни таъминлайди.
Ички ишлар вазирлиги ахборот тизимини Олий суд ахборот тизими билан интеграция қилиш чораларини кўради.
Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва (ёки) турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланиши мумкин эмас.
Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунидан эътиборан ўн кун ичида доимий пропискага ёки ҳисобга туриш учун ҳужжатларни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (МваФРБ) тақдим этишлари шарт.
Туғилган бола ФҲДЁ органи томонидан унга туғилганлик тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий прописка манзилига идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий прописка қилинади.
16 ёшга тўлмаган фуқаро ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий прописка манзилига доимий прописка қилиниши ёки турган жойи бўйича ҳисобга қўйилиши шарт.
Фуқароларни доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш учун тегишинча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаб турган жойларига яқин бўлган МваФРБга мурожаат қилишлари мумкин.
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхатининг 1 (Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга), 6 (Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда) ва 7-бандларига (Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда) мансуб фуқаролар электрон кўринишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) МваФРБга ўзи келиб мурожаат этганда:
-10 фоизи – Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
-қолган маблағлар – Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:
-10 фоизи – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
-10 фоизи – президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисобрақамига ўтказилади;
-10 фоизи – Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
-қолган маблағлар – Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.
Фуқароларни доимий прописка қилиш Рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.
Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни умумий мулк асосида олишига қаратилган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш, шунингдек, гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларига оид битимларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг ушбу ҳудудларда доимий пропискадан ўтишларида қонунчиликда белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларига риоя этилиши шарт.
Қонунчиликда белгиланган турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан доимий прописка қилинади.
Уй-жой мулкдор(лар)и доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
-уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);
-мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
-паспорт ёки ID-карта, ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
-ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.
Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари асосида доимий прописка қилинади.
Қариндошлар доимий прописка қилинган уй-жой майдонига Рўйхатнинг 2-бандига (Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига) мувофиқ доимий прописка қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди