6 017
Тошкентда ИИБ ходимлари коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳишани ушлади
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 20 мартга ўтар кечаси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирларни ўтказди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.
«Спа-салонлар, тунги клублар, дискотекаларда ўтказилган профилактик суҳбатлар давомида ушбу муассасаларнинг раҳбарларига фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ тушунтириб берилди», — дейилади ИИББ ахборотида.
Қўшимча қилишларича, ушбу тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 13 нафар қиз аниқланган.
«Эътиборли томони, уларнинг бир неча нафари муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) бўйича жавобгарликка тортилган», — дея таъкидланади расмий ахборотда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси 19 март куни мамлакатда массаж салонлари, дискотекалар, дискобарлар, болалар ўйин заллари фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Ушбу янгилик юзасидан баёнот бераркан, Давлат солиқ қўмитаси «тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишни» сўраган, аҳолига «карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни» тавсия қилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 20 март соат 20:00 ҳолати бўйича 33 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди