Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда карантин даври қачон тугаши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.
«Карантин касалликнинг яширин даври учун белгиланган муддат ҳисобланади. Шунинг учун карантин даврини тугатиш масаласи энг охирги аниқланган бемор ҳам шифохонага ётқизилиб, алоҳидалангандан 14 кун ўтгандан сўнг унда ва бошқа ҳеч кимда касаллик аниқланмаганига тўлиқ ишонч ҳосил қилингандан сўнг кўриб чиқилади.
Карантин даврини тугатиш Республика махсус комиссияси қарорига кўра амалга оширилади», дея маълумот берди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусдан зарарланган илк бемор аниқланиши ортидан 16 мартдан чеклов чоралари жорий этила бошланди. Аввалига барча таълим муассасалари ёпилди, кейинроқ Ўзбекистон халқаро транспорт алоқаларини тўхтатди, март ойининг сўнгги ўн кунлиги давомида кўп киши тўпланадиган турли тадбирлар бекор қилинди, умумий овқатланиш шохобчалари ёпилди, ой охирига келиб мамлакатда тиббий ниқобда юриш мажбурий қилиб қўйилди, вилоятлараро транспорт ҳаракати чекланди, шахсий автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланди, фуқароларга заруратсиз уйдан чиқмаслик тавсия этилмоқда.
Республика махсус комиссия томонидан жорий этилган қатъий чоралар 20 апрелга қадар амалда бўлиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди