2 883
«Бугун темир интизом талаб этилади» — Президент карантин тартибларини бузаётганларни танқид қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент ҳозирги кунга қадар 330 киши карантин ҳудудини ташлаб қочгани, 24та оммавий маросимлар ўтказилгани афсус билан қайд этди.
Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар ва давлат бюджетига тушумлар прогнозининг бажарилиши тўғрисида йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари кун тартибидаги асосий масалага ўтишдан олдин, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, уйда таълим-тарбия олаётган мактаб ўқувчилари, талаба-ёшларга алоҳида мурожаат қилди.
«Бугун сиз, ёшларнинг уйда эканингиз ҳам қайсидир маънода яхши бир имконият. Онлайн дарслар ташкил қилинди, масофадан туриб таълим оляпсиз. Вақтингизни бекор ўтказмаслигингизни илтимос қилган бўлардим. Китоб ўқинг, тил ўрганинг, спорт билан шуғулланинг.
Ўн йиллар давомида оиласига, фарзандларига етарлича вақт ажрата олмаган инсонлар ҳақида эшитяпман. Бунда ҳам бир ҳикмат бор. Имкониятдан фойдаланиб, фарзандларингиз тарбияси билан қаттиқроқ шуғулланинг, келажагига кўпроқ қизиқинг.
Бугун коронавирусга қарши курашишда японлар тажрибаси ҳақида илиқ гаплар айтиляпти. Хусусан, уларнинг саломлашиш одоби, масофа сақлаш, тез-тез кийим алмаштириш, оддий гигена қоидаларига амал қилиш, спорт билан шуғулланиш каби 13 қоидаси ҳақида эшитяпмиз. Қизиғи, бу тушунчалар бизга бегона эмаску. Қадриятларимизда бор. Қолаверса, динимизда ҳам тоза-озодаликнинг хосияти ҳақида кўп бор уқтирилган», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Йиғилишда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганларнинг 50-60 фоизи шу вақтга қадар бошқа хасталиклар билан ҳам оғригани қайд этиб ўтилган. Беморларни бошқа касалликлардан ҳам фориғ этиш учун зарур чоралар кўрилиши, мутахассис шифокорлар жалб қилиниши айтилган.
Президент шу вақтга қадар коронавирусдан тузалганларни янги туғилган чақалоқларга қиёслаб, ҳар бир ҳаёт учун жиддий кураш олиб борилаётганини таъкидлаган.
Шунингдек, ҳозирги кунга қадар 330 киши карантин ҳудудини ташлаб қочгани, 24та оммавий маросимлар ўтказилгани афсус билан қайд этилган.
«Бу синовлардан кам талафот билан ўтиб олишимиз учун аввало Аллоҳдан мадад сўраймиз. Шунинг баробарида, биздан бугун темир интизом, масъулият, сабр ва юксак тафаккур талаб этилади», деган давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди