20:25 / 05.04.2020
3 125

Ўзбекистон коронавирусга қарши ажратган пул айрим бой давлатларникидан икки-уч баробар кўп — Содиқ Сафоев

Ўзбекистон коронавирусга қарши ажратган пул айрим бой давлатларникидан икки-уч баробар кўп — Содиқ Сафоев
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев тадбиркорларга, депутатларга ва ҳамюртларимизга мурожаат қилди.

Тадбиркорларга
Тадбиркорлар ва ишбилармонларга мурожаат қилмоқчиманки, хар қандай инқироз бу янги ривожнинг замиридир. Келажакда қайта тикланиш учун янги ғояларни ўйлашингиз керак. Чунки, эртага жаҳон бозорида вазият ўзгаради, янги талаблар бўлади.

Ҳукуматимиз томонидан солиқ ва кредит қарзлари борасида ёрдам берилмоқда. Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш керак.
Ишонаманки, бугунги инқироз, эртага ривожланишингиз учун замир бўлади.

Фуқароларга
Фуқароларимизга шуни айтмоқчиманки, бугун биз дадил бўлишимиз керак. Билишимиз керакки, юртимиз бу синовлардан, албатта, ўтади.
Бунинг учун биз, интизомга риоя қилиб, андишани четга сурган ҳолда оила аъзоларимиз ва маҳалламиз учун талабчанликни илгари суришимиз керак. Биз бу инқироздан албатта ўтамиз.

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус учун ажратган маблағ айрим бой давлатларнинг коронавирусга қарши курашга йўналтирган пулидан икки, уч баробар кўп бўлса кўпки, асло кам эмас.
Ҳукумат коронавирусга қарши барча чораларни кўзда тутган ва максимал даражада ҳаракат қилмоқда.

Депутатларга
6500 нафар маҳаллий кенгаш депутатлари, сенаторларга қараб шу нарсани айтмоқчи бўляпманки, бугун сиз бефарқ бўлманглар. Мажлис ўтказманг. Балки бугунги кунда сизни сайлаган сайловчиларингиз аҳволидан хабардор бўлинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон коронавирусга қарши ажратган пул айрим бой давлатларникидан икки-уч баробар кўп — Содиқ Сафоев