08:20 / 14.04.2020
5 247

Прокуратура, ДХХ ва ички ишлар органларида янги лавозим жорий этилади

Прокуратура, ДХХ ва ички ишлар органларида янги лавозим жорий этилади
Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолияти янада такомиллаштирилади.
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Миллий гвардиясининг тергов органларида суриштирувчи ва терговчи лавозимига кадрлар захирасини яратиш, ёш мутахассисларда тергов ҳаракатларини ўтказиш кўникмаларини шакллантириш, ушбу соҳада “устоз-шогирд” анъаналарини мустаҳкамлашга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилиши мумкин:

прокуратура, давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органларида белгиланган штатлар жадвали доирасида “терговчи-ёрдамчи” лавозимини жорий этиш ва ушбу лавозимга таълим муассасасини тугатгач мазкур органларга илк бор хизматга қабул қилинган ходимлар тайинланиши ҳамда мазкур лавозимда бир йил давомида хизмат олиб бориши;

прокуратура, давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органларига мустақил терговчи сифатида тайинланишида ходимнинг “терговчи-ёрдамчи” лавозимида фаолият юритгани биринчи навбатда инобатга олинади;

биринчи маротаба мустақил терговчи лавозимига тайинланган шахсни уч йил давомида бошқа соҳавий йўналишларга, шу жумладан юқори тергов органларига терговчи лавозимларига хизматга ўтказишга йўл қўйилмайди;

биринчи маротаба мустақил терговчи лавозимига тайинланган шахсларга ушбу лавозимларда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, тегишинча прокуратура, давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган шахслар орасидан мураббий бириктириш.

Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари – Тергов ҳибсхоналари ва озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилади.

Тергов ҳибсхоналари ва озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибияти тузилмасига 16 та қўшимча штат бирлиги ажратилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Прокуратура, ДХХ ва ички ишлар органларида янги лавозим жорий этилади