Ўзбекистонда 14 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 1165 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Аввалроқ 14 апрель куни соат 15:30 ҳолатига кўра, беморлар сони 1113 нафарга етгани маълум қилинганди.
Ўзбекистонда ҳозиргача 99 киши коронавирусдан соғайди, тўрт киши касаллик оқибатида вафот этди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган. Вафот этганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 13 апрель куни 133 тага кўпайди. Бу янги рекорд. Бундан аввал фақат бир марта — 6 апрелда 115 кишида коронавирус қайд этилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди