08:03 / 15.04.2020
2 039

Мерит Фосс: Ўзбекистон CОVID-19 тарқалган мамлакатларга кўмак бериш орқали ҳамжиҳатлик руҳини қўллаб-қувватламоқда

Мерит Фосс: Ўзбекистон CОVID-19 тарқалган мамлакатларга кўмак бериш орқали ҳамжиҳатлик руҳини қўллаб-қувватламоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида билдирган ташаббуслари хорижий жамоатчилик вакиллари диққат марказида бўлиб турибди.

Жумладан, Швейцариядаги “Diva International” журнали бош муҳаррири Мерит Фосс давлатимиз раҳбарининг мазкур саммитда коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этиш бўйича илгари сурган ташаббусларини қўйидагича баҳолади.

– Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чоралардан хабардормиз, – дейди, Мерит Фосс. –Ва айтишим мумкинки, мамлакат пандемия билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда илғор ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон CОVID-19 таъсирига тушган мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш орқали ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик руҳини қўллаб-қувватлаётгани қувонарлидир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида билдирган ташаббуслари, хусусан, унинг ташкилот доирасида юзага келган вазиятга биргаликда жавоб бериш бўйича таклиф қилган чора-тадбирлари ўз вақтида қабул қилинди.

Давлатингиз раҳбарининг Ўзбекистон томонидан коронавирус ва унинг салбий оқибатлари билан курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида берган маълумотлари ҳозирги мураккаб вазиятда муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашувни намойиш этди. Ногиронлиги бор одамларга, кам таъминланган ва аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларига тезкор равишда бепул бериладиган манзилли ёрдам тизими алоҳида эътибор ҳамда юқори баҳога лойиқдир.

Саммитда Президент Шавкат Мирзиёев биргаликдаги интилишлар орқали кўп нарсаларга қодир эканимизни таъкидлади. Ушбу сўзларни тўла қўллаб-қувватлаб, барча ўзбекистонлик дўстларимни давлат раҳбарининг тавсияларига риоя қилишга, бирдамликни сақлашга, ҳамкорликда ҳаракат қилишга чақирмоқчиман. Мен чин юракдан барчангизга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман.

Манба: “Дунё“ АА.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мерит Фосс: Ўзбекистон CОVID-19 тарқалган мамлакатларга кўмак бериш орқали ҳамжиҳатлик руҳини қўллаб-қувватламоқда