«Ўзгидромет»нинг ёзишича, мамлакат марказий ҳудудларида ойнинг биринчи ярмида ўртача ҳарорат 24-27 даража, иккинчи ярмида 28-31 даражани ташкил қилади.
Шу билан бирга, майда худди ёздагидек иссиқ, 33-36 даража ва ундан юқори ҳароратли кунлар ҳам бўлади.
Ёмғирли кунлар сони апрелга қараганда камроқ, бироқ ёмғирлар қисқа муддатли ва деярли ҳар доим момақалдироқли ёмғир кузатилади.
Бу йилги май ойининг дастлабки кунларидаги об-ҳаво апрель ойи охирининг об-ҳавосини эслатади.
Бугун Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий туманларига, бу сафар Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан, Туркманистон орқали нам ҳаво оқими киришни бошлайди.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, республиканинг қолган ҳудудида кечга бориб ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин фақат Қорақалпоғистонда ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ёғингарчилик бўлмайди.
2 майда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир эрталабгача тўхтайди ва кундузи ҳаво очиқ бўлади. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир, кучли ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин.
3 майда Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари қолган жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
4 майдан вазият яна такрорланиб республиканинг жануби-ғарбий туманларига навбатдаги нам ҳаво кириш кутилмоқда, кейин ушбу ҳаво оқими бутун республика ҳудудига тарқалади.
4 май куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида, 5-6 май кунлари эса бутун республика бўйича ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бу кунларда ёғингарчилик бўлмайди.
6 май кунлари ҳарорат 23-28 даража атрофида, ёмғир вақтида 20-25 даражани ташкил қилади.
7 майдан бошлаб то ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача мамлакатимизда об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кўтарила бошлайди ва 10 майгача 29-32 даражагача исийди.
Май ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат 30-35 даражадан 22-27 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Баъзи кунларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ҳам ёғиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди