Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан коронавирусга чалинган 33 нафар бемор тузалиб чиққани ва жами тузалганлар сони 2110 нафарга етгани тўғрисида маълумот берди.
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 5 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 3 нафари Тожикистон Республикасидан, 2 нафари Қозоғистон Республикасидан ва яна 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг кексаси 56 ёш, энг кичиги 13 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 18 нафари хориждан келган, жумладан, 7 нафари Тожикистон Республикасидан, 3 нафари Қозоғистон Республикасидан ва 1 нафари Россиядан, шунингдек, яна 7 нафари Дубай-Тошкент чартер рейси орқали келиб, карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 15 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 56 бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 635 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 668 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2110 нафарни ташкил этмоқда.
14 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 2620 ҳолат қайд этилган, шу вақтгача тузалиб чиққан ва вафот этганлардан (11 киши) яна 499 киши даволанишни давом эттирмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди