Жорий йилнинг 12 май кунидан Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори кучга кирди.
Қарор билан Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги эса ушбу тизимни шакллантириш учун масъул этиб белгиланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, эндиликда ушбу вазирлик:
- илмий ташкилотларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият даражаси, илмий-тадқиқот ишлари сифати, илмий-инновацион фаолият натижаларини тавсифловчи маълумотлар базасини шакллантириш;
- ҳар йили илмий ташкилотлар рейтингини тузиш;
- миллий илмий ташкилотларнинг дунёдаги нуфузли илмий марказлар рейтингига киришида амалий ёрдам кўрсатиш;
- рейтинг натижалари асосида илмий ташкилотларда илмий-тадқиқот ва инновация ишлари сифатини оширишга киритилган аниқ таклифларни назарда тутувчи республикадаги илмий ташкилотлар фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборот тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш фаолияти билан ҳам шуғулланади.
Бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирликлар, идоралар ҳамда илмий ташкилотлар томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади ва ўрганиш ҳамда таҳлиллар асосида рейтинг 1 майга қадар аниқланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди