
Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 10 миллион доллар миқдоридаги активлар 14 май куни Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, активлар Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва ваколатли идоралари иштирокида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида қайтарилган.
Мазкур маблағлар Ўзбекистон давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.
Хабарда айтилишича, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.
Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 миллиард доллардан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
«Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас. Шу боис, муқаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағлар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмаслиги яна бир бор таъкидланади», — дейилади вазирлик хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар