Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро 2020 йил 11 май куни туман ИИБга мурожаат қилиб, Damas русумли автомашинаси ўғирлаб кетилганини билдирган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Аниқланишича, 11 май куни соат 13:00 ларда Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро А.Х. ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаро Ж.С.нинг Damas автомашинасини у савдо дўконига кириб кетганидан фойдаланиб, номаълум томонга олиб қочган.
Ж.С.нинг аризасига асосан мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида Ж.С.га тегишли автомашина Фарғона шаҳри, «Беруний» маҳалласи, Марғилоний кўчаси ҳудудидан топилиб, эгасига қайтарилган.
Ушбу ҳаракатни содир этган фуқаро А.Х. эса ушланиб, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди