13:57 / 17.05.2020
2 624

«Миллий банк» ва «ВЭБ.РФ» ҳамкорлиги доирасида бешта замонавий электровозлар Ўзбекистонга келтирилмоқда

«Миллий банк» ва «ВЭБ.РФ» ҳамкорлиги доирасида бешта замонавий электровозлар Ўзбекистонга келтирилмоқда
«Миллий банк» АЖ Россияда ишлаб чиқарилган бешта замонавий магистрал юк электровозларини Ўзбекистонга келтириш бўйича лойиҳани молиялаштиришни бошлади.

«Ўзбекистон Республикаси ташқи тқтисодий фаолият Миллий банки» АЖ (кейинчалик «Миллий банк») Россиянинг «ВЭБ.РФ» Давлат ривожланиш корпорацияси билан бирга 14,3 млн. евро қийматдаги кредит линиясини очиш бўйича келишув имзолади. Бу маблағ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга тегишли электровозлар паркини кенгайтириш учун Россия Федерациясининг ООО «Новочеркасский электровозостроительный завод» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бешта замонавий магистрал юк электровозларини етказиб беришга йўналтирилади.

23-24 апрель кунлари бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Банклараро бирлашмаси конференцияси доирасида «ВЭБ.РФ» Давлат ривожланиш корпорацияси раиси И.И. Шувалов билан музокаралар ўтказилган ва бу жараёнда Россия тарафи келажакда ҳам жорий лойиҳаларни молиялаштиришга тайёр эканлигини билдирган эди.

ВЭБ.РФ Россиянинг юқори технологияли ускуналарини Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш бўйича қатор инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришда «Миллий банк»нинг стратегик ҳамкори ҳисобланади.

ВЭБ.РФ корпорацияси билан келишувнинг афзаллиги шундаки, бу корпорация фоиз ставкалари Россия Федерацияси томонидан субсидияланиши тизими туфайли кредит ресурсларини нисбатан арзон фоиз ставкаларида жалб қилиш имконини беради.

Ўзаро ҳамкорлик доирасида бугунги кунда умумий қиймати 188 млн евро бўлган тўртта кредит келишувлари тузилган ва гидроэнергетика, теплоэнергетика ва транспорт соҳасидаги қатор лойиҳалар молиялаштирилмоқда.

«ВЭБ.РФ» Давлат ривожланиш корпорациясига 1922 йилда асос солинган ва Россиянинг умумий активлари қиймати 51 млрд АҚШ долларига тенг энг йирик ривожланиш институти ҳисоланади. Корпорация мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсати, Россия Федерацияси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион асосда модернизацияланишида кўмаклашади.

Ўзмиллийбанк Матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Миллий банк» ва «ВЭБ.РФ» ҳамкорлиги доирасида бешта замонавий электровозлар Ўзбекистонга келтирилмоқда