3 843
Автомат узатмали «ВАЗ-2103» янги Lada Vesta Sport’дан ҳам қимматроққа сотувга қўйилди
«Auto.ru» сайтида Нидерландия бозори учун автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқариладиган қилиб 250 нусхада яратилган ноёб «ВАЗ-2103» сотувга қўйилди, деб хабар беради Motor.
1981 йилда ишлаб чиқарилган седан ҳозирга қадар 10 минг километр масофа босган бўлиб, унинг эгаси машина учун 1,2 миллион рубль (16,8 минг доллар) сўрамоқда — бу янги Lada Vesta Sport моделидан 100 минг рублга қимматроқ.
Сотувга қўйилган нусха тўлиқ реставрацияга учраб, ўзининг дастлабки ҳолатига қайтарилган. Седанга Weber корбютарорли 64 от кучига эга 1,5 литрли двигатель ўрнатилган бўлиб, у General Motors автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Бу каби модификацияни ишлаб чиқариш устида Волжск автозаводининг Нидерландиядаги дистрибютори 1977 йилдан 1983 йилгача иш олиб борган.
Салони кўк чарм билан қопланган «ВАЗ-2103» Новосибирскда яшовчи фуқаро томонидан сотувга қўйилган, бироқ у машинани исталган шаҳарга етказиб бериш борасида ёрдам кўрсатишга тайёр.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди