
Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелда имзоланган ПФ-5978-сонли Фармонида тадбиркорлик субъектларига солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқини бериш белгиланди.
Ўтган вақт давомида Тошкент вилоятининг солиқ органларига солиқ тўловларини узайтириш юзасидан 328 та ариза келиб тушди. Ушбу мурожаатлар асосида 27,1 млрд. сўмлик солиқ тўловларининг муддати кечиктирилди.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ҳамда сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослашган “Юқоричирчиқ Агросервис” МЧЖга 89 млн. сўм миқдорида мазкур солиқ имтиёзи қўлланилди.

Корхона пандемия шароитида қийинчиликка дуч келишига қарамай, ишлашда давом этди. Қўлланилган солиқ имтиёзи натижасида корхона ҳисобида қолган маблағлар ҳисобидан ходимларнинг ойлик маоши тўлаб берилди.
Зангиота туманидаги "WORLD CLASS" МЧЖ ҳам карантин даврида иш жараёнини тўхтатмаган корхоналардан биридир. Карантин шароитида 200 нафар ходимдан 60 нафари ишни давом эттирди. Натижада 41 минг АҚШ доллари миқдоридаги хом ашё экспорти амалга оширилди ва 320 млн. сўм солиқ йиғимлари давлат бюджетига тўланди.

Бундан ташқари, вилоятда карантин даврида фаолиятини тўхтатган 730 та якка тартибдаги тадбиркорга 351 млн. сўм миқдордаги даромад солиғи ва 146 млн.сўмлик ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар қўлланилди.
Тошкент вилояти ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар