Тошкент вилояти Чиноз тумани «Чинмасжид» маҳалласида 5 май куни қотиллик жинояти содир этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Маълум бўлишича, 1975 йилда туғилган Ф.М. соат 17:00 ларда маст ҳолда таниши, 1982 йилда туғилган А.Э. билан жанжаллашиб, болта билан унинг бошига бир неча бор уриб, ўлдирган.
«У 6 май куни соат 10:30 ларда А.Э.нинг мурдасини Сирдарё дарёсига ташлаб юборган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Марҳумнинг мурдаси 14 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Келес туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси қирғоғидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 18 май куни Чиноз тумани прокуратураси томонидан Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган, у ушланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди