
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати мамлакат аҳолисини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида келадиган Қадр кечасини уйда ўтказишга чақирди.
Фатво ҳайъати томонидан таъкидланишича, Қадр кечасини ҳар ким ўз уйида ўтказгани суннатга мувофиқ бўлади. Чунки бирорта ҳадисда бу кечада тўпланиш, зиёфат қилишга тарғиб йўқ. Мужтаҳид уламолар ва улардан кейинги олимларнинг сўзларида ҳам Қадр кечаси учун жамланишни фазилатли амал экани ҳақида маълумот йўқ.
Қайд этилишича, аслида тунги ибодат ва зикрлар ёлғиз ҳолда, одамларнинг кўз ўнгидан йироқда, риё ва сумъадан холи тарзда адо этилиши билан фазилатли ҳисобланади.
«Қолаверса, ҳозирги карантин қоидалари давом этиб турган вақтда бир жойга жамоат бўлиб йиғилиш ўз жонини таҳликага қўйишдир. Шунинг учун ҳар биримиз уйимизда қолиб, оила даврасида ибодат қилайлик ва Қадр кечасини имкон қадар файзли ўтказайлик.
Аллоҳ таоло бу кечадаги дуо ва ибодатларимизнинг баракотидан тез кунларда юртимизни ҳар хил касалликлардан халос қилиб, турли бало-офатлардан Ўз ҳифз-у ҳимоясида сақласин! Юртимиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффалиги доимий бўлсин!», — дейилади Фатво ҳайъати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотида таровеҳ намозларини уйда ўқиш тавсия қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар