Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, айни соатларда Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 5 нафар, Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, жами 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Андижонда тузалганларнинг барчаси Андижон шаҳридан бўлиб, 2 нафари эркак, 3 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 36 ёшда бўлса, ёши кичиги 2019 йилда туғилган чақалоқ. Вилоятда айни пайтга қадар 169 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 174 нафарга етди.
Самарқандда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Пастдарғом, Иштихон, Оқдарё туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари эркак, 2 нафар аёл. Улар орасида ёши каттаси 46 ёшда, ёши кичиги 36 ёшда. Вилоятда айни пайтга қадар 254 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда 258 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 26 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2694 нафарни ташкил этмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди