Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 июнь кунидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди.
Президент қарорига кўра, Каримжонов Рустам Олимжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу пайтгача Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Инновация, технология ва стратегия» маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бабаходжаев ўрнига тайинланди.
Рустам Каримжонов 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини (бакалавр) ва 2011 йилда Корея Республикасидаги Халқаро Солбриж университети (магистратура) ни тамомлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»