Тошкентда 1 июль куни шифохонага ётқизилган 64 ёшли эркак бемор Ўзбекистонда коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда 64 ёшли эркак бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.
«Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак киши) жорий йил 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, шунингдек, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.
2 июль куни ундан коронавирус инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бундан ташқари, бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.
Сўнгги кунларда бемор бир неча марта мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилганига қарамасдан аҳволи кескин оғирлашган.
Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга карамай бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди», дейилади хабарда.

Бу бугун Ўзбекистонда коронавирус туфайли қайд этилган 2 ўлим ҳолати, коронавирус пандемияси давридаги 42-ўлим ҳолати бўлди.
Пандемия даврида Тошкентда 26, Наманганда 4, Самарқандда 3, Бухоро, Сурхондарё ва Жиззахда 2тадан, Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида биттадан ўлим рўй берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади