Республика Гидрометерология маркази ушбу ҳафтада кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун ва ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон ҳудудидаги об-ҳавони атмосферадаги паст босимли майдон белгилайди. Бундай ҳолат учун одатда чилла даврида кузатиладиган жуда иссиқ ҳаво хосдир.
Июннинг охирида ва июлнинг бошида кузатилган нисбатан қулай ҳароратлардан сўнг мамлакатимиз аҳолиси бу ҳафтада республикага Туркманистондан кирадиган ҳақиқий ёз иссиғини ҳис қиладилар.
Шу кунларда ҳарорат кечаси 21-24 даража, кундузи 37-40 даража атрофида бўлади, республика шимоли, жануби ва чўл зонасида 42 даражагача кўтарилади.
Бу ёз авжи учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқоридир, бироқ бундай ҳароратлар бизда деярли ҳар йили кузатилади.
Мамлакатнинг бутун текислик қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ва тоғолди ҳудудларда 13 июлдан 15 июлгача даврда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, ёғингарчилик асосан куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлар ривожланганда кузатилиши мумкин.
Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши ҳамда чанг кўтарилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди