20:02 / 18.07.2020
1 797

Ҳокимлар ҳар куни «Маҳалла» телеканалида эпидемиологик вазият ҳақида тушунтиришлар беради

Ҳокимлар ҳар куни «Маҳалла» телеканалида эпидемиологик вазият ҳақида тушунтиришлар беради
Жорий йилнинг 20 июлидан мамлакат аҳолисини, жумладан олис аҳоли пунктларини рақамли сигнал билан тўлиқ қамраб олувчи ва дунёнинг 24 давлатида йўлдош орқали кўрсатувларини намойиш этувчи «Маҳалла» телеканалида ҳар куни вилоят ҳокимлари, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокларидаги брифинглар эфирга узатилади.

Мазкур тадбирларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилади.

Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар «Маҳалла» телеканалини «Фейсбук»даги саҳифасида қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишлари мумкин бўлади: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳокимлар ҳар куни «Маҳалла» телеканалида эпидемиологик вазият ҳақида тушунтиришлар беради