Ўзбекистон президенти номидан юборилган 25 тонналик гуманитар ёрдам Покистонга етказилди. Тиббий ниқоб, оёқ ҳимоя воситалари, пирометрлар, кальций глюконат, кальций хлорид, магний сульфат, натрий хлорид, новокаин каби дорилар мавжуд захиралар ҳисобидан етказиб берилган.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан инсонпарварлик ёрдами Покистон Ислом Республикасига етказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур тиббий ускуналар, буюмлар ва дори воситалари шаклидаги юк Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мамлакат Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Исломободга олиб борилди.
Тиббий ниқоб, оёқ ҳимоя воситалари, пирометрлар, кальций глюконат, кальций хлорид, магний сульфат, натрий хлорид, новокаин каби дорилар мавжуд захиралар ҳисобидан етказиб берилган. Маҳаллий корхоналар ҳимоя кўзойнаги, тиббий қўлқоп, респиратор ва антисептик воситалар тақдим этган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон кўрсатган кўмак Покистон жамоатчилиги томонидан илиқ қарши олинди ва ушбу мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади