3 075
Дам олиш кунлари Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Республика Гидрометерология маркази дам олиш кунларида юртимизда кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларига Волгабўйи районлари устида шаклланган нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими кириши давом этмоқда.
Республикамиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилояти бўйича, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади, жанубда айрим жойларда 40-42 даражагача етиши мумкин.
Дам олиш кунлари бутун мамлакатимиз ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади, бу ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди