19:08 / 03.08.2020
2 597

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудлари нам ва салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади.
Июль ойининг охири ва августнинг илк кунларида кузатилган ёмғирли ва паст ҳароратли қисқа муддатли даврдан сўнг шу ҳафта бошидан республикада об-ҳаво яна қуруқ, асосан кам булутли ва иссиқ бўлади.

Кечаси ҳарорат 20-23 даража атрофида, кундузи 36-39 даражагача кўтарилади. Бундай об-ҳаво одатда август ойининг биринчи ярмида кузатилади, деб ёзади «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, фақат мамлакатнинг шимолий ҳудудлари Волгабўйи устида шаклланган баландликдаги циклон билан боғлиқ бўлган нам ва салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, 4-5 августда шамолнинг тезлиги 15м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бу ҳудудларда 30-33 даража атрофида бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди