Бу йигитчанинг исми Шоҳжаҳон Сафаров. У эндигина 14 ёшга кирди. Аммо айни ўйнаб куладиган пайтида у оғир касаллик билан курашаяпти.
Онасининг биттаю-битта фарзанди Шоҳжаҳон Сафаров соппа-соғ, орзу ва мақсадлари осмон бўлган, қўшиқлар айтиб юрган йигитча эди. Барчаси оёқ оғриғидан бошланди. Уни шифокор кўригига олиб борган она Дилфуза Ҳотамовани пойтахт онкологлари қўйган ташхиси довдиратиб қўйди: “Юмалоқ ҳужайра саркомаси”. Шоҳжаҳонга биопсия текшируви ва 1-курс муолажаси қилинганидан сўнг 2-курс кимё муолажалари эса ўз юрти Бухоро онкология шифохонасида қилинади.
Аммо диагностика ва даволашда қўлланган тактикада адашилади. Шу тарзда ҳам вақт, ҳам Шоҳжаҳоннинг соғлиғи бой берилган эди. Чунки Шоҳжаҳоннинг касаллиги юмалоқ ҳужайра саркомаси эмас, Юинг саркомаси эди. Нима фарқи бор, дерсиз? Юинг саркомаси, бошқа саркомаларга қараганда хавфли ва ўта агрессив, тез ривожланиб кетади. Яъни ҳаммамиз биладиган хавфли ўсма касалликларининг ҳам энг мураккаби бу.
Вақт бой берилгани сабабли Шоҳжаҳоннинг танасида метастазлар ҳосил бўлиб улгурган экан. Шоҳжаҳон ва онаси бугунги кунда шифо излаб Германиянинг Халле шаҳридаги Universitätsklinikum клиникасига келишган ва шу ерда даволанишмоқда.
– Шоҳжаҳон яккаю-ягона фарзандим. Усиз ҳаётимни бир лаҳзага бўлсада тасаввур қила олмайман. Шу юртларга келишни орзу қилмасдим. Тақдирни қарангки, касаллик бизни етаклаб келди.
Германия шифокорлари Шоҳжаҳонни клиникида тўла текшириб, ташхис қўйишган ва даволаш режаси ҳам ишлаб чиқишган. Режага кўра, унга 6 курс кимё терапияси, жарроҳлик амалиёти, нур терапияси ва яна 8 курс кимё терапияси қилиниши керак.
Муолажанинг нархи ниҳоятда улкан – 176 минг евро!
Ким эшитса қўрқиб кетадиган рақам. Аммо Аллоҳнинг ҳам бизга етказгани ҳам бор экан – бугунги кунда маблағнинг 40 минг евроси қўли очиқ ҳомийлар томонидан йиғилди. 20 минг евро эса Германия хайрия фондлари томонидан тўланди. Ўзбекистоннинг Франкфурт шаҳридаги Бош консулхонаси ҳам, бу ердаги ватандошларимиз ҳам вазиятдан бохабар ва имкон қадар ёрдам беришаяпти
Яна қатор жамғармалар кўмак бериш истагини билдиришган, аммо шунда ҳам Шоҳжаҳоннинг даволаниши учун яна анча маблағ керак. Шунинг учун мен, олисдаги мусофир синглингиз жон фарзандим – Ўзбекистоннинг мўлтираб турган бир боласи учун сиздан ёрдам сўраяпман. Боламни соғ-саломат олиб кетсам, ҳар бирингизни бутун умр дуо қилиб ўтаман, – дейди онаси Дилфуза Ҳотамова йиғлаб.
Шоҳжаҳон Сафаровга оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0423 8902 9884 (Агробанк, Шоҳжаҳоннинг холаси Истат Шодиева номида)
Ҳумо: 9860 1201 4282 3216 (онаси Дилфуза Ҳотамова номида)
Виза: 4790 9122 1074 9190 (онаси Дилфуза Ҳотамова номида)
Телеграм рақами (Ўзбекистон): +998944848133
Бевосита гаплашиш учун телефон рақами (Германия): +4917655851235
Бугунги кунда вақтинча истиқомат қилаётган манзили:
Ernst Grube Straße, 31; Kinderplanet Hotel/ Haale(Saale)
Ҳеч кимнинг фарзанди касал бўлмасин. Айниқса мусофирчиликда ҳар кимнинг кўзига илинж билан тикилмасин. Шоҳжаҳон сахий инсонлар кўмагида албатта юртимизга соғ-саломат қайтади деб, ишонамиз.
Аброр Зоҳидов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»