10:41 / 07.08.2020
2 353

Деҳқонобод калий заводи ўн йиллик фаолияти давомида хорижга 300 млн долларлик маҳсулот сотгани маълум қилинди

Деҳқонобод калий заводи ўн йиллик фаолияти давомида хорижга 300 млн долларлик маҳсулот сотгани маълум қилинди
Деҳқонобод калий заводи ўтган ўн йиллик фаолияти давомида 30 дан ортиқ хорижий мамлакатга 300 миллион долларлик калий ўғитини экспорт қилган. Бу ҳақда «Дарё»га завод ахборот хизмати ходими Омон Ҳамраев маълум қилди.

Таъкидланишича, Деҳқонобод калий заводи 2010 йил август ойида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, завод айни кунга қадар 1,5 миллион тоннадан ортиқ калий хлорид сотган. Экспорт ҳажмининг 50 фоизи Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига тўғри келади.

«2020 йилнинг июнь ойида Индонезияда бўлиб ўтган конкурсда Деҳқонобод калий заводи АЖ ушбу мамлакатга 70,0 минг тонна калийли ўғитларни экспорт қилиш бўйича ғолиб бўлди. Бугунги кунда маҳсулотни юклаш ишлари бошланган», — дейди Омон Ҳамраев.

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган калий хлоридга хорижда талаб кўпайган ва заводнинг экспорт географияси ҳам кенгайган. Шу йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб маҳсулотлар Европа мамлакатлари – Украина, Латвия, Литва, Грузия, шунингдек, Япония бозорига экспорт қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Деҳқонобод калий заводи ўн йиллик фаолияти давомида хорижга 300 млн долларлик маҳсулот сотгани маълум қилинди