date
views 3 477

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони камаймоқда

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони камаймоқда
Шу йилнинг 21 август куни мамлакатимизда 381 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Хоразм, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Наманган вилоятларида жами 547 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 074 нафар бемордан 33 989 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 825 нафар бемордан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони камаймоқда