13:47 / 05.09.2020
3 296

Чилонзорда Туркия фуқаросининг уйида хизматчилик қилган аёл 7 млн сўм пул ва 3,5 млн сўмлик қўл соатини ўғирлади

Чилонзорда Туркия фуқаросининг уйида хизматчилик қилган аёл 7 млн сўм пул ва 3,5 млн сўмлик қўл соатини ўғирлади
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида вақтинча яшаётган Туркия фуқаросининг уйида хизматчи бўлиб ишлаган 28 ёшли аёл у ердан 7 миллион сўм пул ва қиймати 3,5 миллион сўм бўлган эркаклар соатини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 ёшли аёл К.К. Чилонзор тумани 6-мавзедаги хонадонда вақтинчалик истиқомат қилувчи Туркия фуқароси 55 ёшли Н.Э.нинг уйида фаррош бўлиб ишлаган.

2020 йилнинг 31 август куни соат 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида аёл Туркия фуқаросига тегишли 7 миллион сўм миқдоридаги нақд пул маблағлари ва баҳоси 3,5 миллион сўмга тенг бўлган Cartier русумли эркаклар қўл соатини яширин равишда талон-торож қилиб, Н.Э.га жами 10,5 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказган ва ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Терговолди текширув ҳаракатлари давомида К.К.дан бир миллион сўм миқдоридаги нақд пул ва Н.Э.га тегишли бўлган эркаклар қўл соати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган, К.К. гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Чилонзорда Туркия фуқаросининг уйида хизматчилик қилган аёл 7 млн сўм пул ва 3,5 млн сўмлик қўл соатини ўғирлади