1 713
90 нафар абитуриент тана ҳарорати юқорилиги учун имтиҳонга киритилмаган. Улар 17 сентябрь куни тест топшириши мумкин
Бугун, 14 сентябрь куни АОКАда ўтказилган брифингда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов ОТМларга кириш имтиҳонлари якунларига оид статистик маълумотларни маълум қилди.
«Кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 13 сентябргача давом этди. Тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 миллион 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 миллион 240 минг 614 нафари, яъни 95,1 фоизи иштирок этди.
63 минг 580 нафар, яъни 4,9 фоиз абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.
Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида имтиҳондан четлатилган», дея маълумот берди Сардор Ражабов.
Унинг қайд этишича, 367 нафар абитуриент телефон олиб киришга урингани, 48 нафари шпаргалка олиб кирмоқчи бўлгани, 118 нафари бошқа абитуриент ўрнига киришга ҳаракат қилгани, 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун четлатилган.
Тест жараёнида эса 491 нафар абитуриент телефондан фойдалангани, 68 нафари шпаргалкадан фойдалангани, 27 нафари бошқа абитуриент ўрнига киргани аниқланган.
Шунингдек, 90 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати юқори бўлгани учун тест синовларига киритилмаган. Улар учун 17 сентябрь куни тест ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди