Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Мирраҳимова Саидахон Шуҳратовна Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифалар юклатилди.
37 ёшли тиббиёт фанлари доктори С.Миррахимова Лондондаги Стаффордшир университетида соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича малакасини оширган.
Саидахон Миррахимова айни пайтгача Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди